2015 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида бўлажак икки томонлама тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ амалий масалалар муҳокама қилинди.