Ўзбекистон Олий Мажлисининг қуйи палатаси “Инвестицион ва бадалли жамғармалар тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилди.
Айтилишича, қонун иккинчи ўқишда қабул қилинган бўлиб, у инвестицион ва бадалли жамғармалар фаолиятини тартибга солиш вазифасини бажаради.
Қонунда шу турдаги жамғармалар ташкил этишнинг асосий принциплари, иштирокчиларнинг ҳуқуқ мажбуриятлари, уларнинг фаолиятини тартибга солишга масъул давлат органи белгилаб берилган.