Ўзбекистон Фанлар академияси Умумий ва анорганик кимё институти олимлари томонидан қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгич ускунаси ихтиро қилинди, деб хабар қилади Интелектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати. 

Ушбу ускунанинг асосий вазифаси иситилаётган суюқлик иссиқлик узатиш қувурлари бўйлаб бир текисда тақсимланиши ҳисобига технологик ва иссиқлик самарадорлигини оширишдан иборат. Шунингдек, мазкур ускунадан нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё ва бошқа турдош саноат соҳаларида фойдаланиш мумкин.

Ускуна муаллифлари-З.Салимов, А.А.Худойбердиев ва Ш.М.Сайдахмедов ушбу модел ихтироси учун № FAP 00992 рақамли патент олишди.