Покистон Афғонистонга чегарада ўт очилиши муносабати билан норозилик билдирди

Жаҳон 03 Июль 2015 1503

Покистон ҳукумати Афғонистонга расмий норозилик билдирди. Бунга сабаб сифатида Афғонистон позицияларидан ўт очилиши натижасида бир неча покистонлик чегарачининг яралангани кўрсатилган.
Geo TV телеканалининг хабар беришича, норозилик нотаси ташқи ишлар вазирликлари каналлари орқали етказилган.
Афғонистоннинг Исломободдаги элчиси Покистон ТИВга чақирилиб, унга расмий нота тақдим этилган. Бундан ташқари, расмий Покистон Афғонистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Қандаҳорда Покистон консуллигининг икки нафар ходими қўлга олинганлигидан норозилигини билдирган. Айтилишича, Кобулдаги дипломатик миссиянинг аралашуви туфайлигина ходимлар қўйиб юборилган.

Кўпроқ янгиликлар