Поп туманида қишлоқ ўғриси қўлга тушди

Жамият 03 Июль 2015 2038

Наманган вилояти Поп туманидаги четки қишлоқлардан бирида шу қишлоқнинг ўзидан чиққан ўғри қўлга тушди.

Тоғ ёнбағрида жойлашган ушбу қишлоқда сира ўғирлик содир бўлмаган эди. Бироқ барча яхши удумлар ҳам қачондир тугаш хусусиятига эга. Бу вазиятда 19 ёшли Тўлқин Холматов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ушбу анъаналарга ғилоф иш тутди.

“Ўз қўшниси Шавкат аканинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, айбланувчи қўшнисининг уйига боғ томондан ўғриликка тушиб, “Siemens” ноутбукини ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлган”, деб айтмоқда Поп тумани Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими терговчиси, милиция лейтенанти Тигран Тожибоев.

Эртаси куни ўғри қўлга киритган ўлжасини уяли телефонга алмаштирмоқчи бўлиб, уни бир танишига таклиф қилган. Таниши ноутбукни бир кунга олиб, нимадир ишкал борлигини сезиб, уни қайтариб берган. Яна бир харидор ҳам шубҳаланиб, муаммодан нарироқ бўлиш учун ноутбукни олмаган. Шундан кейин Тўлқин ўлжани қуриб битказилмаган уйга яшириб қўйган.

Бироқ ноутбук эгаси милицияга мурожаат қилган ва тез орада жиноятчининг уйига милиция ходимлари ташриф буюришган. Ноутбук гувоҳлар кўз ўнгида беркитилган жойидан олинган.

800 минг сўмга баҳоланган ишлатилган компьютер Тўлқин Холматовга қимматга тушди – унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) бўйича айблов қўйилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар