Қозонда мусулмон киноси кинофестивалида 700дан ортиқ фильм баҳоланади

Маданият 03 Июль 2015 2140

XI Қозон мусулмон киноси халқаро фестивали ҳакамлар ҳайъати 52 давлатдан 700та фильмни баҳолашлари керак бўлади.

Фестивалда иштирок этиш учун аризалар қабул қилиниши 1 июлда ўз ниҳоясига етди, деб маълум қилди фестиваль дастури директори Альбина Нафигова.

“Фестиваль ижроий қўмитаси томонидан 52 давлатдан 700дан кўпроқ фильм рўйхатга олинди. Бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан тахминан 200тага кўпроқни ташкил қилмоқда”, деб айтмоқда Нафигова.

Нафигова аризалар деярли бутун кинематография дунёсини қамраб олганини қўшимча қилиб ўтди: аризалар 14та Европа давлатидан, АҚШдан, Осиёнинг 18та давлатидан ва 5та Африка давлатидан келган. Қолган аризалар Россия МДҲ давлатларидан жўнатилган.

XI Мусулмон киноси халқаро фестивали Татаристон пойтахти – Қозонда 5-11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади, танлов дастуридан 50та фильм жой олади.

Қозон кинофестивали 2005 йилдан бери ўтказилиб келинади. Турли йилларда кинофестивалнинг халқаро ҳакамлар ҳайъатини Владимир Хотиненко, Карен Шахназаров ва Вадим Абдрашитов каби режиссёрлар бошқарган. Фестивалга Катрин Денёв, Эдриан Броуди, Орнелла Мути, Никита Михалков, Элдар Рязанов ва Евгений Миронов каби кино соҳаси намояндалари фахрий меҳмон сифатида ташриф буюришган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39104 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44458 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6474 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17985 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 345 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 1108 Спорт
Кўпроқ янгиликлар