Россиянинг СВЭЛ гуруҳи Ўзбекистонда трансформатор станцияларини қурмоқда. Компания ишлаб чиқарувчи, лойиҳалаштирувчи ва етказувчи вазифасини бажармоқда.
Гуруҳ ўзининг янги маҳсулоти – комплектли трансформатор станцияларини сотишни яқинда бошлади. Бу ҳақда “Уралинформбюро” агентлиги хабар бермоқда.
Гуруҳ томонидан лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган дастлабки блок типли маҳсулотлар Ўзбекистонда қурилди. Адамтош ва Жарқудуқ станциялари Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги янги газ конининг электр таъминоти тизимига киради. Айни пайтда объектларда монтаж ишлари якунланмоқда.