Фаолиятини Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоасида давом эттириши аниқ бўлиб улгурган Сардор Рашидовга Франциянинг машҳур “Нант” клуби ҳам қизиқиш билдиргани маълум қилинди. Бу ҳақда olamsport.uz нашрида ёзилган.

Маълумот учун, “Нант” ўтган мавсум якунларига кўра Франция чемпионатида 20та жамоа орасида 14-ўринни эгаллаган.

Сардор Рашидов якунда Қатар клуби вариантини танлашга қарор қилган.

Маълумот учун, шу кунларда Рашидов Доҳада бўлиб турибди. Тез орада у янги жамоаси билан расман шартнома имзолаши кутилмоқда. Унга Қатарда “Бунёдкор” клуби бош директори Бахтиёр Бобоев ҳамроҳлик қилмоқда.