"Сепахон" клуби Фозил Мусаев борасидаги 1 млн долларлик таклифни рад этди

Спорт 03 Июль 2015 9629

Исфахоннинг “Сепахон” жамоаси сафида сўнги ярим мавсумни ажойиб тарзда ўтказган ва Эрон чемпионлигига сазовор бўлган Ўзбекистон миллий термаси аъзоси Фозил Мусаевга Саудия Арабистонининг топ-клубларидан бири қизиқиш билдириб, шу кунларда форслар раҳбариятига мурожаат қилди.

Бироқ 2016 йили Осиё Чемпионлар лигасида тўп сурадиган ушбу араб клуби “Сепахон”дан рад жавобини олди.

- Мусаев жамоамизнинг етакчиларидан саналади. У чемпионлик унвонини қўлга киритишимизда асосий роллардан бирини ўйнади. Ўзбекистонлик футболчини мухлисларимиз ҳам жуда қаттиқ ҳурмат қилишади. Ҳа, яқинда унинг трансфери бўйича бизга Саудия Арабистони грандларидан бири алоқага чиқди. Араблар 1 миллион доллар миқдорида трансфер суммасини тўлашга тайёр эканликларини айтишди. Аммо ярим ҳимоячимиздан келаси мавсумдаги Чемпионлар лигасида ўзимизнинг ҳам умидларимиз катта, - деди “Сепахон” менежери Расул Хорваш.

- Фозилнинг нархи кескин равишда ошгани – бу табиий ҳол. Араблар бизнинг ички чемпионатимиз ва унда ўйнаётган футболчиларимиз ҳақида у қадар чуқур ва тўлиқ маълумотга эга эмаслар. Улар футболчиларимизни Чемпионлар лигаси ва терма жамоамиз учрашувлари орқали бир йилда кўпи билан 2-3та беллашувда бевосита кўришлари мумкин. 

Эрон чемпионати уларга яқинроқ ҳисобланади ва ўзбекистонлик футболчилар учун ўзига хос кўприкдир. Шу сабабли араблар Фозилни сўнги давр мобайнида мунтазам кузатиб боришган. Мусаевнинг “Сепахон” билан яна бир йиллик шартномаси бор. Балки бу каби таклифларни кейинги ёзда кўриб чиқармиз. Ҳозирча у фаолиятини Эронда давом эттиради, - дейди футболчининг агенти Санъат Шарипов.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар