Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Европа халқаро ва стратегик тадқиқотлар марказининг фахрий профессори унвони билан тақдирланди.

Тожикистон раҳбарининг тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш, мамлакатнинг миллий бирдамлиги ва ривожланишига кўшган ҳиссаси шу тариқа юқори баҳоланди.

Европа халқаро ва стратегик тадқиқотлар маркази 1985 йилда Брюсселда университетлар профессорлари, дипломатлар ва атоқли давлат хизматчиларининг ташаббуси билан сиёсат, халқаро муносабатлар ва ривожланиш сиёсати соҳасидаги олий ва тўлиқ таълимни тадқиқ қилиш ва тақдим қилиш мақсадида ташкил этилган.

Айни пайтда элчилар, ёш дипломатлар, Европа Иттифоқи тузилмалари, НАТО ва Европанинг бошқа ташкилотлари вакиллари ушбу марказнинг талабалари ҳисобланади.