3 июль куни тахминан соат 04:30 да Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлида Matiz ва бензовоз иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳодиса ҳақида Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар берган.

Маълум бўлишича, автомобил ёниб кетиши натижасида уч нафар киши жабрланган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.