Россиянинг Удмуртия республикасида темир йўл рельсларида юрадиган автобусларни йиғиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда республика саноат ва савдо вазири Олег Радионов ТАСС агентлигига хабар қилди.
Россия темир йўллари раҳбари Владимир Якунин компаниянинг бундай турдаги транспортга жиддий қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Удмуртия раҳбари Александр Соловьёвнинг сўзларига қараганда, маъмурият ушбу ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши учун қўлидан келганча ёрдам беради.
45 ўринли рельсли автобусларни териш Камбарск машинасозлик заводида йўлга қўйилади. Двигателнинг қуввати 400 от кучини ташкил қилади. Буюртмачининг талабига биноан электрли, дизелли ёки газли двигатель ҳам ўрнатиб берилиши мумкин. Маҳсулотнинг нархи ҳақида маълумот берилмади.