Украина компаниялари преференциялар бош тизими янгиланган дастурига мувофиқ АҚШга божхона тўловларисиз турли маҳсулотларни етказиб беради. Бу ҳақда мамлакат иқтисодий ривожланиш вазирлигининг сайти орқали хабар қилинди.

АҚШга етказиб бериладиган маҳсулотлар қаторида кимёвий саноат маҳсулотлари, минераллар, қурилиш тошлари, заргарлик буюмлари гиламлар ва айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бор.

Вазир ўринбосари Наталья Микольскаянинг сўзларига қараганда, бу имкониятдан фойдаланиш учун маҳаллий компаниялар самарадор ишлаш механизмларга эга эканлигини кўрсата олиши талаб қилинади.