Украина Олий Радаси миллий полициянинг ҳуқуқий асосларини ташкил этиш ва фаолияти, полияциячилар мақоми ҳақидаги қонунни қабул қилди.

Миллий полиция ҳақидаги 2822-рақамли қонун лойиҳаси иккинчи кўриб чиқишда 278 нафар халқ депутати томонидан қўллаб-қувватланди.

Қонунда миллий полиция – бу жамиятга инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш йўли билан хизмат қилувчи, жиноятга қарши турувчи, оммавий хавфсизлик ва тартибни қўллаб-қувватловчи ижрочи ҳукуматнинг марказий органи, деб айтилган.

Қонунга кўра, полиция тизимини полициянинг марказий бошқарув органи ва ҳудудий органлари ташкил қилади.

Полиция таркибида жиноий ва патруль полицияси, судгача тергов органлари, қўриқлаш полицияси, махсус полиция ва алоҳида вазифаларни бажарувчи полиция фаолият юритади.

Полиция раҳбарини Ички ишлар вазирлиги низомига кўра бош вазирнинг кўрсатган номзодини Вазирлар маҳкамаси тайинлайди ва бўшатади.

Полиция фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ички ишлар вазирлиги орқали йўналтирилади ва бошқарилади.

Қонунда полициячилар тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича халқаро операцияларда иштирок этиш учун жалб қилинишлари мумкинлиги кўзда тутилган.