Хитой компанияси берухсат ҳомиладор бўлган ходимларини жаримага тортади

Жамият 03 Июль 2015 2833

Хитойдаги маҳаллий корхоналардан бири ўз ишчиларидан ҳомиладор бўлиш учун рухсат олишни сўради. Акс ҳолда бундай қоидага амал қилмаган ходималар жаримага тортилади. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар тарқатган. Хабарда мазкур корхонанинг номи очиқланмаган.

«Турмушга чиққан аёл ходимлардан компанияда бир йилдан ортиқроқ вақт ишлаганларигина туғиш бўйича тақвим режага ариза топширишлари мумкин», дейилади Хитойнинг Хэнань провинцияси кредит ташкилотларидан бирининг регламентида. Қоидага кўра, ходим тақвим бўйича режага киритилгандан кейин уни бемалол адо этиши мумкин. «Кимдир мазкур режани бузган ҳолда ҳомиладор бўлса минг Хитой юани (161 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилади», дейилади ҳужжатда.

The Paper янгиликлар портали мазкур ҳужжатдан олинган скриншотни чоп этди. Кредит ташкилоти вакиллари бу хабарни тасдиқлашди. Бироқ ҳали бу синов тариқасида ходимларнинг бу борадаги фикрларини ўрганиш учун тайёрланганини таъкидлашган. Мазкур ҳужжат Хитой матбуоти томонидан кескин танқидларга учрамоқда.

Кўпроқ янгиликлар