Хитойнинг маҳаллий компанияларидан бири аёл ишчилар ҳомиладор бўлишдан олдин бунинг учун раҳбариятдан рухсат сўраши кераклиги ҳақидаги қоидани жорий қилди. Акс ҳолда, Business Insider нашрининг ёзишича, улар жаримага тортилади.
Хэнань вилоятидаги Цзяоцзо кредит кооперативи мана шундай регламентни жорий қилди.
Янги қоидаларга кўра, компанияда бир йилдан кўпроқ ишлаган эрли аёлларгина ҳомиладорликни режалаштириш тақвимидан жой олиши мумкин. Рухсатсиз ҳомиладор бўлганлар эса 1 минг юань (161 доллар) жарима тўлайдилар.
The Paper портали регламентнинг скриншотини эълон қилди. Компания вакиллари ушбу ахборотни тасдиқлади.