”Beeline” юзлаб инсонларни алоқа сифатини ўлчашга жалб қилади

Технология 04 Июль 2015 4170

Ўзбекистон алоқа оператори “Beeline” тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини тармоқда мониторинг қилиш каби Ўзбекистон учун ноёб бўлган дастурни ишга туширмоқда. “Mobile Quality Analyzer” (MQA) инновацион мослама ёрдамида компания овозли хизматлар ва мобил Интернетнинг доимий ўлчовларини янги даражага олиб чиқмоқда. Мазкур илова OS Android (2.3 Gingerbread версиясидан бошлаб) ва iOS (8.1 версиясидан бошлаб) смартфонларида ишламоқда. Яқин вақт ичида “Beeline” барча истовчиларга алоқа сифатини ўрганиш ва уни яхшилаш мақсадида тармоқ волонтёрлари бўлиб, иловани ўз смартфонларига юклаб олиш имконини беради. 

Воқеани шарҳлар экан “Unitel”нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “MQA бевосита смартфонлардан мобил Интернетнинг тавсифномасини олишга имкон берадиган тизимни ўзида мужассам этган. Мижозлар учун муҳим бўлган нарсалар – биз учун ҳам муҳимдир, шунинг учун ўлчовлар айнан абонентлар нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда асосий сифат кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади ва бу авваламбор қулайлик, узлуксизлик ва уланиш тезлиги. Ўлчов жараёнлари ва натижалар йиғилиши MQA иловаси воситалари орқали фойдаланувчининг иштирокисиз фонли усулда амалга оширилади. “Beeline” ходимлари илк волонтёрларга айландилар, айни пайтда эса биз компания ташқарисидаги инсонларни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз”. 

“Mobile Quality Analyzer” иловасини жорий қилиб, бевосита абонентларни тармоқ мониторингига жалб қилган ҳолда, “Beeline” телеком-соҳа ривожланишининг янги саҳифасини очмоқда. MQA ўлчов натижалари келгуси ишлаш, ҳисоботлар, графиклар ва бошқа аналитик маълумотлар яратиш учун маълумотлар базасида сақланиб қолади. Тармоқ ҳолати ва drive-тестлар натижаларининг ички мониторинг жараёни ушбу маълумотлар билан тўлдирилади, бунинг натижасида тармоқни такомиллаштириш ва самарали режалаштириш учун тўлиқ анализ яратиб берилади. 

“Бугун “Beeline” ўзининг инновацион етакчи ва етук хизмат кўрсатувчи компания мақомини яна бир бор тасдиқлади, - дея белгилаб ўтди “Unitel”нинг мижозлар тажрибасини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Ораз Абдуразаков. – MQA – бу нафақат мижозлар манфаати учун ишлаш, балки мижозлар билан биргаликда ишлашдир – “Beeline” тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш йўлидаги биргаликдаги фаолиятдир. Албатта, биз анъанавий усуллар ёрдамида доимий равишда тармоқ мониторинги билан шуғулланамиз, лекин юзлаб, келгусида эса минглаб абонент мосламаларидан келган хизматлар сифати ҳақидаги маълумотлар оқими - мижозлар тажрибасини ҳақиқий тушуниш учун янги даража, миқёсликнинг янги андозаси ва ўлчовларнинг самарадорлигидир”. 

“ Mobile Quality Analyzer ” дастурида иштирок этиш ва иловани юклаб олиш ҳақида “Beeline Ўзбекистон”нинг Facebook саҳифасида қўшимча эълон қилинади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар