Қозоғистоннинг “Ўрдабаси” клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих Европа Лигаси доирасида Исроилнинг “Бейтар” жамоасига қарши кечган учрашув (0:0) жазирама иссиқ остида кечганидан шикоят қилди.

- Бу ўйинда бизга бироз бардамлик етишмади. Бундай жазирамада иштиёқни сақлаб қолиш жуда қийин. Қуёш жизғинак қилиб юборди. Рақиб эса ҳеч нарса билан ҳайрон қолдиргани йўқ. Биз худди шундай ўйинга тайёргарлик кўрган эдик. Кумиков ўйиндан сўнг бизга ҳеч нарса йўқотилмаганини айтди. Сафарда ғалаба қозонишимизга ишонаман.

- Сиз узоқ вақт Ўзбекистонда ўйнагансиз. У ерда бундай иссиқда кўп ўйинлар ўтказилади.
- Ўзбекистон чемпионатидаги стадионларда ёриткичлар бор ва биз бундай иссиқда ўйнамаганмиз. Нима учун бу ерда ҳам ёриткич ўрнатилмаган – бунисини мен билмайман. Умид қиламанки, ёриткичлар ўрнатишади.

- Жавоб ўйини намгарчилик юқори бўлган дим ва иссиқ ҳаво остида кечади. Бундай ўйинда ғолиб чиқиш мумкинми?
- Нимага мумкин эмас экан? Ғолиб чиқишга ишонмасак, у ерга бориб нима қилдик? Сафардан ғалаба билан қайтишимизга ишонаман, - дейди Гейнрих.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувни томоша қилиш учун Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Равшан Ҳайдаров Чимкент шаҳрига ташриф буюрган эди. Мураббий Гейнрихнинг ўйинини кузатган. Ҳужумчи Ўзбекистон терма жамоасига чақирилиши кутилмоқда.