АҚШда мушак портлаши оқибатида бир неча киши жароҳат олди

Жаҳон 04 Июль 2015 1411

АҚШнинг Колорадо штатида жойлашган Эйвон шаҳридаги мушаклар шоуси пайтида пиротехника солинган контейнер юқорига қараб отиш ўрнига портлаб кетган. Портлаш оқибатида бошқа зарядлар тўнтарилиб кетиб, яқин орадаги қўл ва томошабинлар томонга отилиб кетган. Одамлар бир-бирларига яқин турганлари боис вақтида қочиб қолишга улгура олишмаган. Воқеа оқибатида 9 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NBC 4 New York телеканали хабар бермоқда.

Кўпроқ янгиликлар