АҚШнинг Коларадо штати ҳудудида тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланадиган вертолёт қулаб тушиши натижасида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC 7 хабар берди.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, вертолётда бўлган ҳамшира ва доктор омон қолган. Вертолётда беморлар бўлмаган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса Фриско шаҳри яқинида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, вертолёт парвозга кўтарилишда муаммога дуч келган ҳамда автотураргоҳдаги машиналардан бирининг устига қулаб, ёна бошлаган.