Япониянинг соат ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Casio номли компанияси 2016 йилнинг мартидан смарт-соатлар ишлаб чиқара бошлайди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Компания президенти Казуо Кашионинг маълум қилишича ушбу янги қурилма аввалгиларидан каттароқ бўлади ҳамда қўшимча имкониятлар билан таъминланади. Бундай соатлар асосан эркаклар учун мўлжалланиши айтилган.

Смарт-соатларнинг нархи 400 доллар атрофида бўлади.

Маълумот учун, ҳозирги вақтгача Apple, Samsung, Sony, Huawei, Asus каби компаниялар ҳам ўз "ақлли соатлари"ни ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.