ФҚБ 5 нафар хакер ҳақидаги маълумот учун 4,2 млн долларлик мукофот беради

Жамият 04 Июль 2015 4288

АҚШ Федерал қидирув бюроси 5 нафар хавфли хакернинг қаерга бекингани ҳақида маълумотлар учун жами 4,2 млн доллар миқдоридаги мукофот эълон қилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, мукофотнинг асосий қисми, 3 млн доллар россиялик Евгений Богачев ҳақидаги маълумот учун ажратилган. У 1 млн донадан ортиқ компьютердан маълумотларни ўғирлаганликда айбланмоқда.

Шунингдек, руминиялик Никулае Попеску ҳам "хавфлилик даражаси" бўйича Богачевдан қолишмаслиги айтилган. У ҳақдаги маълумот учун 1 млн долларлик мукофот ваъда қилинган.

Россиялик Алексей Белан (100 минг доллар), латвиялик Петерис Сахуворс (50 минг доллар) ва ҳиндистонлик Кумар Жайн (50 минг доллар) каби хорижлик хакерлар бўйича маълумотлар учун ҳам кичикроқ миқдордаги мукофотлар берилиши маълум қилинган.

Бу хакерлар зарарли вируслар, сохта интернет савдолари, вирус дастурлари яратиш билан шуғулланганликда айбланади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар