Франциялик шифокорлар ўзбекистонлик болаларда кардиологик жарроҳлик амалиётларини ўтказишади

Ўзбекистон 04 Июль 2015 2271

“Sen Yolg'iz Emassan” фонди таклифи билан Франциянинг “Умид ришталари” Шифокорлар Уюшмаси вакиллари Тошкентга маҳаллий болаларда тиббий текширув ва кардиология соҳасидаги мураккаб жарроҳлик муолажаларини бажариш учун ташриф буюришди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

“400 нафар шифокордан иборат бўлган мазкур уюшма мана 27 йилдирки, дунё давлатлари бўйлаб маҳаллий шифокорлар билан биргаликда болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиб, ўз малакалари билан ўртоқлашиб, турли тренинглар ташкил этиб келмоқда. Бу ташкилот болалар жарроҳилиги соҳасида йилига 30 мамлакатда 5000дан зиёд операциялар ўтказади.

Ҳамкорлигимиз доирасида болалар кардиожарроҳи профессор Оливье Барон, болалар висцерал жарроҳи профессор Пьер Хелардо ҳамда болалар реаниматор-анестезиологи Катрин Амрейн фондимиз таклифи билан консультация, тиббий текширув ва кардиология соҳасидаги мураккаб жарроҳлик муолажаларини бажариш учун Тошкентга Академик В.В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказига ташриф буюрди. Профессор Оливье Барон ва Катрин Амрейн болаларни тиббий текширувдан ўтказганларидан сўнг фарғоналик икки ёшу саккиз ойлик Исмоилова Мубинага жарроҳлик муолажасини ўтказиш хулосасига келишди. Мубинада жиддий туғма юрак патологияси мавжуд бўлиб, қизалоққа тезкор жарроҳлик аралашуви зарур эди.

Профессор Пьер Хелардо ўз навбатида Меҳрибонлик уйида тарбияланиб келаётган бир неча болаларни кўрикдан ўтказиб, зарур муолажаларни тайинлади. Шу билан бирга уюшма вакиллари маҳаллий болалар жарроҳлари учун маъруза ва тренинглар олиб боришди. Жумладан, профессор Оливье Барон Франциянинг Нант шаҳридаги педиатрия марказининг иши билан ўртоқлашди. Гипотермияни ўртача меъёрда ишлатиш, яъни жарроҳлик амалиёти жараёнида бош мияга келувчи кислородни тўхтатмаган ҳолда тана ҳароратининг имкон қадар паст кўрсаткичлари билан боғлиқ янги услуб ҳақида батафсил сўзлаб берди. Мазкур янги услублардан асосий мақсад янги туғилган чақалоқларга амалга ошириладиган жарроҳлик муолажаларининг хавфсиз ўтиб, ундан кейинги кузатиладиган неврологик асоратларни камайтиришдир. Бизнинг мутахассисларимиз болалар жарроҳлиги, реанимация, ташхис ва даволашнинг янги услубларига оид хорижлик шифокорларнинг малакасини ўрганиш имкониятига эга бўлишди. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз болалар жарроҳлигини Ўзбекистонда ўз вақтида ривожланишига туртки бўлади. Ушбу ташаббус дунёнинг турли давлатларидаги инсонларнинг олийжаноб ҳаракатини бирлаштирганидан хурсандман”, деб ёзилади Лола Каримова-Тиллаеванинг фейсбукида.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар