Греция ҳукумати Германия ва жумладан Ангела Меркелнинг бош мақсади мамлакат бош вазири Алексис Ципрас ҳукуматининг истеъфога кетишга мажбурлашдан иборатлигини тушунмоқда. Ана шунда кредиторларда Грецияга беришга яна пул топилади.

Грециянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тартиботини кўзда тутувчи ҳеч қандай механизмлар мавжуд эмас, Грециянинг ўзи ҳам ЕИдан чиқишни истамаяпти, деб айтмоқда Греция ҳукумати ишини мувофиқлаштирувчи бош котиб Христофорос Вернадакис.

Вернадакиснинг фиркича, кредиторлар Греция тушиб қолган вазиятга масъулият билан муносабат билдиришлари керак.

“Греция евро ва Европадан чиқишни истамаяпти. Греция Европадан чиқа олмайди ҳам, чунки ундан чиқишнинг йўли мавжуд эмас. Буни ким ҳал қилиши керак. Бир давлатми ёки барча давлатларми? Чиқишнинг йўли йўқ”, деб айтмоқда Вернардакис.

Вернардакис Халқаро валюта жамғармаси бу фақатгина Кристин Лагард эмаслиги, ушбу халқаро молиявий институтда бошқа давлатлар вакиллари – америкаликлар, бразилияликлар, ҳиндлар ҳам иштирок этишини таъкидламоқда. Вернадакиснинг фикрича, Греция муаммоси нафақат ХВЖ, Германия ва Греция, балки бутун Европанинг муаммосидир.

Вернадакис Германиянинг Грециядаги инқироз тарихида тутган роли ҳақида кескин кайфиятда фикр билдирди. Унинг айтишича, Германия Европага бошқа буйруқ беришга муваффақ бўла олмаслигини тушуниб етиши керак.

“Улар икки марта қилган ишларини учинчи бор қила олмайдилар. Яна бир бор фашизм ўтмайди”, деб айтмоқда амалдор.

Греция ҳукуматида Германия Греция ҳукуматига, аниқроғи бош вазири Алексис Ципрасга сабоқ бериб қўйишга қарор қилганини тушунмоқдалар. Меркель мамлакат ҳукуматининг истеъфога кетиши учун қўлидан келган барча нарсани қилишга тайёрлиги ҳақида очиқчасига гапирилмоқда.