Греция молия вазири Европа Иттифоқи сиёсатини террорчилик деб атади

Жаҳон 04 Июль 2015 2403

Греция молия вазири Янис Варуфакис Европа Иттифоқининг Грецияга нисбатан қўллаётган сиёсатини “террорчилик” деб атади. Бу ҳақда Варуфакис El Mundo нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Улар Греция билан қилаётган ишлари оддий қилиб айтганда “террорчилик” дейилади. Нима учун улар банкларни ёпишга мажбур қилишди? Одамларни қўрқитиш учун. Ва бу ерда гап ваҳима солиш ҳақида кетмоқда”, деб айтди Варуфакис.

Варуфакиснинг айтишича, референдумнинг исталган натижасида ҳам келишувга эришиш қийин бўлади, чунки бу иккала томон учун ҳам қимматлик қилади.

Аввалроқ Варуфакис “Греция қарзини реструктуризация қилиш ҳақидаги келишувни имзолагандан кўра, яхшиси қўлини кесиб ташлашини” айтган эди.

Греция халқи молиявий кўмакнинг келгуси тақдирини ҳал қиладиган референдум 5 июлга белгиланган.

Кўпроқ янгиликлар