Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таклифи билан 6-7 июль кунлари Ўзбекистонга Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ишчи сафар уюштиради.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги олий даражадаги учрашув ва музокаралар давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг ривожланишининг жорий аҳволи ва истиқболлари, минтақавий ва халқаро характердаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Ҳиндистон бош вазирининг сафари якунларига кўра, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг қўшма баёноти қабул қилиниши, икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига қаратилган бир қатор ҳукуматлараро ва вазирликлараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти Ҳиндистон элчиси Винод Кумар билан учрашиб, бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирларнинг ўтказилиши билан боғлиқ амалий масалаларни муҳокама қилган эди.