Independent: Тунис ИИВ Сусда теракт тайёрланаётгани ҳақида 1 ой олдин хабардор бўлган

Жаҳон 04 Июль 2015 3717

Тунис Ички ишлар вазирлиги Сус шаҳрида теракт амалга оширилиши ҳақида май ойидаёқ маълумотга эга бўлган. Бу ҳақда Independent нашрига Тунис хавфсизлик кучлари ҳаракатларини мониторинг қилиш ташкилоти раҳбари Волид Зарруқ маълум қилган.

Зарруқнинг айтишича, Тунис ИИВга теракт "ёнаётган машиналар" орқали амалга оширилиши ҳақида маълумот келиб тушган. Лекин манба бу борада бошқа маълумот бермаган ва ИИВ бу борада бошқа иш олиб бормаган.

"Ҳужум май ойида бўлиши ҳақида маълумот берилган, теракт эса июнь ойида содир этилди. Бу ерда қандайдир хатолик юз берди", дейди Зарруқ.

Зарруқ Ички ишлар хизмати тизимида салбий муҳит мавжудлиги ҳамда порахўрлик авж олгани ҳақида гапирган.

Тунис ИИВ бу борада ҳозирча изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Туниснинг Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Сус шаҳри яқинидаги икки меҳмонхонага "ИШИД" жангарилари томонидан ҳужум уюштирилган, икки нафар жангари меҳмонхонадаги 39 кишини отиб ташлаган. Улардан бири полиция томонидан йўқ қилинган, иккинчиси ҳибсга олинган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар