Жанубий Кореяда яна бир киши MERS вирусига чалинди

Жаҳон 04 Июль 2015 1060

Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси (MERS) билан боғлиқ яна бир ҳолат қайд этилди.

Renhap агентлиги хабарига кўра, Сеул шаҳрида истиқомат қилувчилардан бири шу хасталикка чалингани аниқланган ва эндиликда Жанубий Кореяда бундай беморлар сони 185 нафарни ташкил этмоқда.

Охирги маълумотларда мамлакатда бу хасталик туфайли 33 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари 1431 киши шифокорлар назоратида турибди. Хасталиги қайд этилган 11 нафар бемор бутунлай соғайиб, шифохоналардан чиқарилган.

Аввалроқ олимлар Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусига қарши вакцина яратишга муваффақ бўлишгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар