Ким Чен Ин Пхеньяндаги янги қурилган аэропорт бош архитекторини ўлимга маҳкум этган

Жаҳон 04 Июль 2015 12788

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Пхеньяндаги янги қурилган аэропорт бош архитекторини топшириқни бажармагани учун ўлимга ҳукм этган.

"Ким Чен Ин янги аэропорт архитекторини унинг иши ўзига ёқмагани учун қатлга буюрди", дейилади Metro нашри хабарида.

Шимол корейслари диктатори аэропортнинг очилиши маросими чоғида журналистларга юзида кулгу билан архитекторни масъулиятсизлиги учун ўлимга буюргани ҳақида айтиб берган.

Янги аэропорт биноси очилишига бир ҳафта қолганда Ким Чен Ин бир қатор дизайнерлик ишланмаларини бажаришни буюрган. Унга кўра, бош зал ўртасига шоколадли фонтан ўрнатиш керак бўлган.

2015 йилнинг 25 июнь кунида мамлакат пойтахтида очилган янги аэропорт архитектори ва бош дизайнери ҳисобланган Ма Вон Чун ушбу вазиятда топшириқни ижросини таъминламагани учун ўлимга ҳукм этилган.

Расмий тарқатилган хабарларга кўра, Ма Вон Чун “коррупция ва топшириқларни бажаришга тайёр эмаслиги” учун қатл этилган.

Ким Чен Иннинг баёнотида камчиликлар иккинчи терминал қурилишида кўзга ташлангани, дизайнерлар партиянинг қурилишга оид ғоясини ҳисобга олмагани айтилмоқда.

2014 йилда Ким Чен Ин мамлакат имижини яхшилаш мақсадида бу аэропорт қурилишига кўрсатма берганди. Аэропорт 2015 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб йўловчилар учун хизмат қилиши айтилган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар