Kun.uz сайтидаги техник ишлар сабаб маълум муддат ишламай турган Orphus (хатоларни белгилаб, сайт ходимларига юбориш имконини берувчи система) қайта ишга туширилди. Бугун (04.07.2015) дан бошлаб барча ўқувчилар матндаги хатоларни белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босиб, бизга юборишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, энди сайт ўқувчилари мақолада шрифт ҳажмини ҳам танлаш имконига эга бўлади. 

Иш суръатининг тезкорлиги, шунингдек, ёритиб бориладиган мақолаларнинг кўплиги сабабли матнда хатолар учраб туради. Ҳеч ким камчиликдан ҳоли эмас. Шундай бўлса-да, сайтимиз Сиз азиз ўқувчиларга иложи борича сифатли ва тезкор маълумотларни тақдим этишга ҳаракат қилади. Бу борада бизга берадиган ёрдамингиз учун катта раҳмат.