Ўшда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхона очилди

Жамият 04 Июль 2015 6334

3 июль куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда гувоҳлар фейсбукда маълум қилишган.

Аниқлик киритилишича, ушбу кутубхона шаҳардаги “Қора олма” кафеси ёнида ташкил этилган.

Тадбирда шаҳар қозилиги, Бишкек университети вакиллари ва турли миллатга мансуб маҳаллий ёшлар иштирок этган.

Ҳозирги вақтда кутубхонада диний адабиётлар тўпланган, бундан ташқари бу ерда турли ўқув қўлланмалари, болалар адабиётлари, юридик китоблар, рус, ўзбек, қирғиз мумтоз адабиёти асарларини топиш мумкинлиги айтилган.

Кутубхона ходимларининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда муассаса фондининг 70-80 фоизи шайхнинг китобларидан ташкил топган. Келажакда эса уларнинг сонини янада ошириш кўзда тутилган.

Кутубхона фондини бойитиш мақсадида шайх китоблари Ўзбекистондан олиб келиниши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53115 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65371 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160816 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26780 Жамият
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 336 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Кўпроқ янгиликлар