Ўзбекистон миллий университети доценти Турғунали Ахмаджонов ҳамда Физика факультети магистранти Орифжон Фахридинов Елканли шамол двигателини яратишди. Бу ҳақда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ахборот хизматига асосланиб, "Телеграф.уз" нашри хабар берган.

Янги шамол двигатели шаҳардан ташқаридаги уйлар, фермер хўжаликлари, коттежларни муқобил электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган. Янги ғояни аввалгилардан фарқи шундаки, у кичик шамол тезлигида ҳам ишлай олади. 

Қурилманинг ишлаб чиқариш тан нархининг арзон, ўрнатиш ёки демонтаж қилиш осон, қулай ва содда, электр энергияси ишлаб чиқаришда қувватни эҳтиёжга кўра катта диапазонда ўзгартириш мумкин, тўсиқлар ўлчами ва сонини ўзгартириш орқали олинадиган электр энергияни хоҳлаганча ўзгартириш имконияти мавжуд, экологик тоза ва электр станциялардан узоқда жойлашган аҳоли яшаш жойлари ёнига осонлик билан ўрнатилади, ер ости сувларини ер сиртига тўғридан-тўғри насослар ёрдамида чиқариш мумкин ҳамда уяли алоқа станциялари ва антенналарни электр қуввати билан таминлайди.