БМТнинг Европа иқтисодий комиссиясининг минтақавий маслаҳатчиси Марио Апостолов Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича музокараларнинг якунланиш муддатларини аниқ айта олмади.

“Ўзбекистон ва Озарбойжон ЖСТга кириш бўйича аризаларни анча олдин топширишган, ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда, бироқ улар қачон тугашини аниқ айта олмайман”, деб Женевада бўлиб ўтган Марказий Осиё билан савдо соҳасида минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича олий даражадаги анжуман натижаларига кўра айтди Апостолов.

Апостоловнинг айтишича, Қозоғистон ЖСТга киришига бир қадам қолди. Шунингдек, Афғонистон ҳам ЖСТга киришга минтақадаги давлатлар ичида кўпроқ имкониятга эга.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон ЖСТга аъзо бўлишди. Туркманистон эса ҳали ўз номзодини топширмаган.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк Брюсселнинг Тошкентнинг ЖСТга кириши бўйича эксперт кўмагини кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

“Томонлар Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва инвестициялар масалалари бўйича икки томонлама кенгашни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқдалар. Бу кенгаш хусусан Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича музокаралар майдончаси бўлиб хизмат қилади”, деб айтди Штерк.