Россия президенти Владимир Путин Барак Обамани АҚШ Мустақиллиги куни билан табриклади. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

“Россия-АҚШ муносабатлари икки томонлама келишмовчиликларнинг мавжудлигига қарамасдан, дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлиб қолади”, деб айтилмоқда Путиннинг Обамага йўллаган телеграммасида.

Путин Россия ва АҚШ халқаро даражадаги энг мураккаб муаммоларни ҳал қилишлари ва “глобал хавфлар ва чақириқларга самарали қарши туришлари” мумкинлигини таъкидлаб ўтди.