Қозоғистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши мамлакатдаги телекоммуникацион хизматлар нархининг камайишига олиб келади

Технология 04 Июль 2015 2116

Қозоғистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши мамлакатнинг телекоммуникацион хизматлар кўрсатиш бозорига хорижий компанияларни жалб қилади.

Қозоғистон 2,5 йилдан кейин хорижий компанияларнинг мамлакатдаги телекоммуникацион компаниялар устав капиталидаги иштирокининг 49 фоизлик чекловини бартараф қилади. Бу ҳақда Қозоғистон иқтисодий интеграция ишлари бўйича вазири Жанар Айтжанова маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, Қозоғистоннинг ЖСТга кириши бўйича олиб борилган музокаралар жараёнида бу чекловни “Казахтелеком” АЖ учун сақлаб қолишга муваффақ бўлинди.

“Миллий хавфсизлик манфаатларига мос ҳолда биз ушбу чекловларни “Казахтелеком” учун сақлаб қоламиз. Яъни, бу компанияда хорижий капитал 49 фоиздан оша олмайди, қолган компаниялардан эса ЖСТга кирилган санадан 2,5 йилдан кейин бу чекловлар олинади”, деб айтмоқда Айтжанова.

“Буни нима беради? Бу мамлакат телекоммуникацион хизматлар бозорига хорижий компанияларни жалб қилади, хизматлар сифатини яхшилайди, ассортиментнинг кўпайиши ҳамда телекоммуникацион хизматлар нархининг камайишига олиб келади”, деб қўшимча қилиб ўтди Жанар Айтжанова.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар