Қозонда орқаси билан катта тезликда ҳаракатланаётган Cadillac GMT 265 автомобили 2013 йилда Қозоннинг “Рубин” футбол клубининг собиқ мураббийи в ҳозирда “Ростов” мураббийи Қурбон Бердиевнинг қариндоши – Антон Шамринни номусга тегишда айблаган Саянара Волковани босиб кетди. Зарба шунчалик кучли бўлганки, аёл бир неча метрга учиб кетган. Қилиб қўйган ишидан қўрқиб кетган ҳайдовчи ҳужжатларини олиб, машинани қўшни ҳовлида ташлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Яқин атрофдаги одамлар тез тиббий ёрдам чақиришган, бироқ шифокорлар етиб келгунча аёл вафот этиб бўлган.

Воқеа жумага, яъни 3 июлга ўтар кечаси содир бўлди. Йўл-транспорт ҳодисасидан кейин автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойидан ғойиб бўлган, бироқ полициячилар ташлаб кетилган машинанинг давлат рақамидан унинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлишди. Эртасига гумонланувчининг ўзи полицияга келди ва ҳозирда полиция автомобилни ким бошқарганини аниқлаштирмоқда.

Волкованинг 11 фарзанди бўлган. Таъкидланишича, аёл фоҳишабозлик билан шуғулланган ва унинг фарзандларининг деярли ярмининг отаси турли эркаклар бўлган.

Портал маълумотларига кўра, 2013 йилнинг июнида Волкова 25 ёшли Антон Шамрин ва унинг дўстларини ўзининг номусига тегишда айблаган. Аёл терговчиларга ушбу жиноят Қозондаги гаражлардан бирида Бердиевга тегишли бўлган Mercedes Gelandewagen автомобили ичида содир этилганини айтган.

Кейинроқ Шамрин қўлга олинган. Тергов пайтида Шамрин ҳимояси аёл фоҳишабозлик билан шуғулланганини таъкидлаган. Аёл ўзининг ҳуқуқлари учун қаттиқ туриб курашган, уни на таҳдидлар, на зўравоннинг мақоми қўрқита олган. Охир-оқибат томонлар 1 млн рубль миқдоридаги товон пулига келишиб, ишни “тинчлик” билан босди-босди қилишган.