"Монако"нинг "Челси" томонидан ижарага олинган колумбиялик ҳужумчиси Радамель Фалькао лондонликлар аъзоси сифатидаги илк фикрларини билдирди.

"Челси"га келганимдан жуда хурсандман. Бу жамоа билан АПЛ ва ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун курашга киришишни сабрсизлик билан кутмоқдаман", деб ёзади у ўз твиттерида.

Бироз олдинроқ, "Челси" бу футболчининг трансфер ҳуқуқини мавсум охирига қадар тўла сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Маълумот учун, ушбу 29 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда "МЮ" сафида ижара асосида ҳаракат қилиб, 26 марта майдонга тушган ҳамда 4та гол уришга эришган.