УЕФА «Манчестер Сити»га нисбатан қўйилган барча чекловларни бекор қилди. Клуб ўтган йилнинг ёзида молиявий фэйр плейга амал қилмагани учун жазоланган эди.

«Манчестер Сити» томонидан олиб борилаётган ишлар УЕФА талабларига мос келаётгани айтилган. Шу тариқа "шаҳарликлар" энди қиммат нархга футболчи сотиб олишлари мумкин. Чеклов вақтида «Манчестер Сити» трансферлар учун фақат 49 миллион фунт сарфлаши мумкин эди.

Боз устига клуб Чемпионлар лигасига топшириладиган рўйхатни ҳам ошириши мумкин. Бир йил муқаддам бу рўйхат 21 футболчи кўринишида чекланган эди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА 2 июль куни "ПСЖ" жамоасидан ҳам барча молиявий чекловларни соқит қилганди.