WikiLeaks: АҚШ Меркель девонхонасини тинглаш учун Берлинда махсус маълумотлар йиғиш хизматини ташкил этган

Жаҳон 04 Июль 2015 4445

WikiLeaks чоп этган янги ҳужжатларда АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлиги Германия канцлери Ангела Меркель девонхонаси ходимларини тинглаш учун Берлинда махсус бошқармага эга бўлганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Sueddeutsche Zeitung нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу бошқарма Маълумотлар йиғиш махсус хизмати деб аталган. Ҳужжатларда ушбу хизмат 2011 йилдан фаолият юритгани ва телефон суҳбатларини тинглаш билан шуғуллангани айтилган.

Ушбу хизмат ходимлари Меркелнинг Европа сиёсати бўйича маслаҳатчиси Николаус Майер-Ландрут ва Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози маслаҳатчиси ўртасидаги суҳбатларни эшитган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Аввалроқ бу хизматнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот МХАнинг собиқ ходими Эдвард Сноуден ошкор этган ҳужжатларда тилга олинганлиги маълум қилинганди. Ўшанда Сноуден ушбу хизмат 80 та жойда, жумладан Европада 19 та жойда фаолият юритишини таъкидлаган эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар