Машҳур рок қўшиқчиси Земфира ўзининг Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ўтказилган концерти вақтида саҳнада туриб, боши узра Украина байроғини ҳилпиратди.

У ўз қўшиқларидан бирини ижро этишни бошлаганида залдан узатилган украин байроғини олган ва бироз вақт давомида уни боши узра ҳилпиратган кўйи куйлаган. Кейин эса байроқни саҳнадаги микрафонга боғлаб қўйиб, чиқишини давом эттирган.

Бу ҳолат Земфира томонидан "Интересно, как ты там. Буду думать, что в порядке" қўшиғи ижроси вақтида содир бўлган.