“Барселона” Туроннинг трансфери учун “Атлетико”га 34 млн евро тўлайдиган бўлди

Спорт 05 Июль 2015 1413

Мадриднинг “Атлетико” клубининг ҳужумкор яримҳимоячиси Арда Турон ўз фаолиятини “Барселона”да давом эттирадиган бўлди.

Икки клуб Туркия терма жамоасининг 28 ёшли яримҳимоячисининг трансфери шартлари бўйича келишиб олдилар, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo.

Нашрнинг маълумотларига кўра, “Барса” Турон учун 34 млн евро тўлайди.

“Атлетико” футболчининг каталонияликлар сафидаги муайян муваффақиятлари учун қўшимча яна 7 млн евро олиши мумкин.

Шу тариқа, битимнинг умумий қиймати 41 млн еврони ташкил қилиши мумкин. Айнан шундай қийматдаги пул ўйинчининг “Атлетико” билан шартномасида тавон пули сифатида кўрсатилган эди.

Кўпроқ янгиликлар