Анжелина Жоли Екатерина Иккинчи ролини ўйнайди

Маданият 05 Июль 2015 3602

Голливуд актрисаси Анжелина Жоли Чор Россияси императрицаси Екатерина Иккинчининг шахсий ҳаёти тасвирланадиган фильмда бош ролни ижро этади. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзади.

Нашрда айтилишича, фильмда асосан Екатерина Иккинчининг шахсий ҳаётидаги машмашалар тасвирланади.
Ушбу фильм Саймон Себаг-Монтефиоренинг "Потемкин: Князлар князи" номли асари асосида суратга олинади.

"Анжелина Жоли менинг асарим қаҳрамонини ижро этишни танлагани учун жуда хурсандман. Бу менинг илк китобим ва унда машаққатли севги тарихи баён этилган", дейди асар муаллифи.

Қайд этилишича, актриса бу образни жонлантиришни 9 йилдан бери режалаштириб келарди.
Маълумот учун, бу қаҳрамон бундан олдин Марлен Дитрих, Бетт Дейвис, Таллула Бэнкхед, Катрин Денев ва Кетрин Зэта-Жонс каби актрисалар талқинида тақдим этилганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар