АҚШнинг энг йирик савдо тармоғи Walmart ИШИД байроғи тасвири туширилган торт тайёрлади

Жаҳон 05 Июль 2015 5405

АҚШда дунёдаги энг йирик савдо тармоғи Walmart томонидан тайёрланган ИШИД байроғи туширилган торт намойиш қилинган видеоёзув жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

АҚШдаги энг йирик савдо тармоғи Walmart Чак Нетцхаммер исмли бир мижознинг буюртмаси билан ИШИД байроғи туширилган торт тайёрлаб берди.
Нетцхаммернинг айтишича, у Walmart га “Нафрат эмас, мерос” деган ёзуви бўлган Конфедерация байроғи тасвирланган тортга буюртма берган, бироқ компания бу буюртмани рад этган.
Бунга аввалроқ Чарлстонда оқ танли йигит ирқчилик сабаб афроамерикаликлар черковида содир этган терактидан кейин АҚШ компаниялари, жумладан Walmart Конфедератив Штатлар байроқлари туширилган маҳсулотларни сотишни тўхтатганлари сабаб бўлган.

Чак Нетцхаммер Russian Today телеканалига берган интервьюсида уни бундай тортга буюртма беришга нима ундагани ҳақида сўзлаб берди.

“Мен уларнинг ғоявий кўрсатмаларини, улар нимани ҳақоратли деб ҳисоблашларини текширишга қарор қилдим. “ИШИД” ҳақида охирги пайтларда янгиликларда кўплаб гапирилмоқда: улар ваҳший ишлар қилмоқда. Walmart компаниясининг сканери ёрдамида мен байроқнинг нусхасини олдим ҳамда бу тармоққа тегишли пишириқлар тайёрлайдиган цехга уни олиб бордим. Улар буюртмани қабул қилишди ва эртаси куни мен тортни олдим. Бунда менга ғалати туюлгани, тортни тайёрлаш учун тасвирни сканер орқали компьютерга киритиш керак. Менимча, бу Walmart корпоратив сиёсатининг нимани ҳақоратли деб ҳисоблаши борасидаги инқирози бўлди. Кўринишича, уларда маҳсулотларнинг ташқи кўринишини назорат қилувчи фильтрлар мавжуд эмас. Улар нима ҳақоратлию, нима ҳақоратли эмас эканлиги ҳақида ўзларича қарор чиқарадилар”, деб айтмоқда Луизана штатида яшовчи Нетцхаммер.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар