Австралиялик велопойгачи “Тур де Франс” велопойгасининг тезлик бўйича янги рекордини ўрнатди

Спорт 05 Июль 2015 2419

ВМС жамоасининг 25 ёшли австралиялик велопойгачиси Роан Деннис “Тур де Франс” велопойгасининг бутун тарихи давомида мусобақанинг биринчи кунида тезлик бўйича янги рекордни қайд этди.

Деннис Голландиянинг Утрехт шаҳрида ўтказилган велопойганинг ҳар бир иштирокчи алоҳида-алоҳида бошлайдиган 1-босқичида 13,8 км лик масофани 14 дақиқа 56 сонияда босиб ўтди. Шу тариқа Деннис айлана трассани ўртача 55,45 км/соат тезлик билан босиб ўтди.

“Тур де Франс” кўп кунлик велопойгаси 4-26 июль кунлари бўлиб ўтади. Спортчилар ўзларининг “темир отларида” бу давр мобайнида учта давлат – Голландия, Бельгия ва Франция ҳудудини босиб ўтадилар. Пойганинг 2-босқичи 5 июлда ўтказилади.

“Тур де Франс” 100 йилдан кўпроқ тарихга эга. Пойга 21 та босқичдан иборат. 2014 йилда ушбу энг нуфузли автопойгани италиялик велопойгачи Винченцо Нибали ютган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар