Боғдодда иккита теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 05 Июль 2015 996

Боғдодда иккита автомобиль портлаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди.

Машиналардан бири Боғдоднинг шиалар яшайдиган тумани Амилда портлади. Портлаш оқибатида 27 киши яраланди ва 8 киши ҳалок бўлди. Дура туманидаги автобуслар гаражида содир бўлган портлаш оқибатида яна 3 киши ҳалок бўлди.

Полиция маълумотларига кўра, Боғддоддан шимоли-шарқий томонда жойлашган Балод-Рўз шаҳридаги портлаш оқибатида яна икки киши ҳалок бўлди. Айни пайтда ушбу терактлар учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Кўпроқ янгиликлар