Бундесвер Украинадаги ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этади

Жаҳон 05 Июль 2015 2754

Украинада навбатдаги ҳарбий ўқув машғулотларида Германия армиясининг махсус бўлинмалари аскарлари ҳам иштирок этади.

dpa агентлиги маълумотига кўра, махсус тайёргарликдан ўтган немис ҳарбийлари Rapid Trident номли пиёда қўшинлари ҳамда Sea Breeze номли ҳарбий денгиз кучлари иштирокидаги машғулотларда қатнашиши режалаштирилган.

Немис аскарлари 2014 йилда ҳам Украинадаги шундай ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашган ва бу расмий Москванинг норозилигига сабаб бўлганди.

АҚШ раҳбарлигидаги Rapid Trident-2015 ҳарбий ўқув машғулотлари 20-31 июль кунлари давомида Украина ғарбидаги Львов шаҳридан 50 км масофадаги ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган. Бу йилги Rapid Trident машғулотларида 18 давлатдан келган 1800 нафар аскар (ўтган йилдагидан 600 нафарга кўп) қатнашиши кўзда тутилган.

Sea Breeze эса Қора денгиз ҳудудида 31 августдан 12 сентябрь кунигача бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар