Ўйиндан олдин Аргентина терма жамоасининг имкониятлари юқори баҳоланган бўлса ҳам мезбонлар осонликча жон бермоқчи эмаслигини амалга намойиш этдилар. Улар бутун жамоа бўлиб Мессини қўриқлашди ва охир-оқибат мақсадларига эришишди.

Асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад мезбон – Чили терма жамоасига кулиб боқди.

Аргентина терма жамоаси сафида фақатгина Мессининг зарбаси аниқ чиққанини эътироф этмоқ лозим. Шундай қилиб, 4:1 ҳисобида Чили ғалаба қозонди ва ўз тарихида биринчи бор мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

Чили - Аргентина финал учрашувидан фотожамланма

Чили - Аргентина 0:0 (пенальтилар серияси: 4:1)

Стадион: «Эстадио Насьональ».

Пенальтилар серияси: Фернандез - 1:0, Месси - 1:1, Видаль 2:1, Игуаин - 2:1, Арангис - 3:1, Банега - 3:1, Санчес - 4:1.

Чили – Браво, Босежур, Исла, Видаль, Вальдивия (Фернандес, 75), Медель, Арангис, Сильва, Варгас, Санчес, Диас.

Аргентина – Ромеро, Рохо, Отаменди, Демичелис, Сабалета, Биглия, Маскерано, Пасторе (Банега, 81), Ди Мария (Лавесси, 29), Агуэро (Игуаин, 74), Месси.

Огоҳлантиришлар: Сильва (24), Медель (34), Диас (44), Рохо (55), Маскерано (55), Арангис (86).