2 июль куни Филиппиннинг Лейта ороли яқинида йўловчи пароми ҳалокатга учраши натижасида ҳалок бўлганлар сони 59 нафарга етди. Бу ҳақда Филиппин соҳил қўриқлаш хизматига асосланиб Франс Пресс агентлиги томонидан хабар қилинган.

"Қурбонлар сони янада ортиши мумкин", дейилади хабарда.

Бундан олдин ҳалокат қурбонлари 59 нафар экани хабар қилинганди.

MV Kim Nirvana-B номли ушбу кема Ормок портидан Камотес томон йўлга чиққанидан 20 дақиқа ўтгач, чўка бошлаган.

Кемада 187 киши кетаётган бўлган, 134 киши қутқариб олинган. Ҳалокат сабаблари аниқ айтилмаган.