АҚШнинг Флорида штатидаги Сувони дарёсида 2 июль куни 5 ёшли қизча онаси ва акаси билан ўтирган қайиқ ичига сакраб тушган лаққа балиғининг зарбасидан ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.

Агентликнинг маълумотларига кўра, ушбу воқеа оқибатида қизчанинг онаси ҳамда 9 ёшли акаси ҳам жароҳат олган. Улар Гейнсвилл шаҳридаги шифохонага етказилганлар. Уларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумотларга кўра, осётр икки метргача баландликкача сакрай олади. Унинг узунлиги 2,4 метргача, оғирлиги 90 килограммгача етиши мумкин. Қайд этилишича, жорий йилда бу ерларда лаққабалиқнинг зарбасидан 4 нафар киши жабр кўрган.