Канадада 9 ёшли Киган Ротман исмли мактаб ўқувчиси узунлиги 1,8 метр келадиган осётр балиғини тутиб олди.

Киган ўзининг ушбу биринчи балиғини отаси Дэн ва балиқ овлаш бўйича мураббий Беннинг ёрдамида тутишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда The Daily Mirror нашри.

Ўқувчи катта ўлчамдаги балиқни тутиш учун 45 дақиқа вақт сарфлаган.

“Бу мен кўрган энг катта балиқ. Агар отам ва мураббий ёрдам бермаганларида, мен бу гигантни тута олмаган бўлардим”, деб айтмоқда ўқувчи.

Қайд этиш жоизки, балиқ овловчилар балиқ билан суратга тушганларидан кейин уни қўйиб юборишган.

Интернет аҳли ўқувчининг бундай “ўлжасидан” ҳайратда қолди.

“Осётр боланинг ўзидан катта. Бу жуда қизиқ, лекин шу билан жуда ваҳимали кўринади”, деб айтди фойдаланувчилардан бири.